АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама махсус видеомурожаат билан чиқиб, унда Франция президентлигига номзод Эмманюэль Макронни қўллаб-қувватлади. Мурожаат Макроннинг Twitter’даги саҳифасида чоп этилди, деб хабар беради «РБК».
Ўз мурожаатида Обама сайловларга алоқадор бўлишни истамаслигини, аммо Франциядаги сайлов кампанияси мамлакатнинг келажаги ва қадриятлари ҳимояси нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидлади.
«Шу боис Франциянинг муваффақияти бутун дунё учун муҳим», — қайд этди АҚШнинг собиқ раҳбари.
L'espoir est en marche. Merci @BarackObama. pic.twitter.com/0azZHLZLse
— Emmanuel Macron (@EmmanuelMacron) May 4, 2017
Обама Макроннинг кампаниясидан лол қолганини тан олди. Унинг фикрича, Макрон Франциянинг Европа ва жаҳондаги ролига алоҳида урғу бергани айниқса таҳсинга сазовор.
«У одамларнинг қўрқувларига эмас, уларнинг орзу-мақсадларига мурожаат қилмоқда», — таъкидлади Обама.
Изоҳ (0)