Колумбиялик аёл собиқ эри билан бўлишмаслик учун 90 та юз долларлик купюрани ютиб юборди. Бу ҳақда Сантандер департаменти прокуратураси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
28 ёшли қиз биргаликда яшаш давомида орттирилган тўққиз минг долларни ютиб юборди. Оқибатда унга шифокорлар ёрдами керак бўлди. Улар қиздан ноодатий «тушлик»ни чиқариб олди.
Шунга қарамасдан, аёл пулларнинг фақат 5,7 минг доллари яроқли ҳолатда қолганлиги, учдан бир қисмига яқини «расво бўлишга» улгурганлигидан нолиди. Прокуратура пуллар собиқ эр-хотин томонидан қонуний йўл билан топилганлиги туфайли аёлга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)