Шу йилнинг 29 апрель куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Ўзган туманидаги Аю қишлоғига ёпирилган кўчки остида 11 уй қолиб кетгани хабар берилганди. Кўчки остида ҳозирча жами 5 кишининг жасади аниқланди, деб хабар бермоқда «РБК».
Аввалроқ кўчки остидан икки боланинг танаси топилгани ҳақида хабар берилганди. 1 май куни эса 1997 йилда таваллуд топган қизнинг танаси аниқланганди.
Хабарда қайд этилишича, 2 апрель куни кечга яқин дастлаб 1978 йили таваллуд топган эркакнинг жасади, кейин эса 2013 йилда туғилган боланинг танаси топилди.
«Кўчки остидан топилган жасадлар ота ва болага тегишли. Ҳар икки тана кўмиш учун оилаларига топширилди», – дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида.29 апрелдан бугунги кунгача кўчки остида қолган ҳалок бўлган деб ҳисобланаётган 24 кишидан 5 нафарининг жасади топилди. Қидирув ишларини тўхтатиш борасида қарор қабул қилинмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)