Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг CRRC компанияси 2020 йилга қадар соатига 400 километр тезликда ҳаракатлана оладиган ўта тезюрар поездни яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда China Daily нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Синьхуа»

Фото: «Синьхуа»

«Лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда биз углерод толаси ва алюминий қотишмаси каби янги материаллардан фойдаланамиз. Улар юк вазнини камайтиришга ва энергия самарадорлигини оширишга ёрдам беради», — дейди Чанчун темирйўл транспорти компанияси бош муҳандиси Цяо Фэн.

Унинг сўзларига кўра, янги поезд ҳозирги 350 километр/соатгача ҳаракатланадиган поездларга нисбатан йўловчи бошига энергияни 10 фоизга тежаш имконини беради.

«CRRC уш бу поездларни экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда», — деди мутахассис.

Хитойлик кузатувчиларнинг таъкидлашича, янгилик ХХР ҳукуматининг «камар ва йўл» ташаббусига бевосита боғлиқ бўлиб, мамлакатлар интеграцияси даражасини ошириши керак.

«Бу кўплаб бозорларни қамраб олади — Ўрта ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, шунингдек, Шарқий Европа. Натижада ушбу минтақадаги кўплаб мамлакатларнинг автотранспортга қарамлиги камаяди», — деди Ривошланиш ва ислоҳотлар давлат қўмитаси вакили Фэн Хао.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)