Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нидерландиянинг Эйндховен технология университети талабалари дунёдаги биринчи билогик парчалана оладиган автомобилни ишлаб чиқди, деб ёзади «Мотор».

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Lina деб ном олган автомобилни яратишда зиғир толасидан фойдаланилди, у бир-бирига турли бурчаклар остида устма-уст қўйилса, мустаҳкамлик бўйича карбон ёки алюминийдан кам бўлмаган тузилмани ҳосил қилади.

Машинани электр мотор ҳаракатга келтиради, аммо унинг тавсифи келтирилмаяпти. У илк синовлардан ўтган , бироқ тезлиги велосипедникидан ошмаган. Ҳозирда яратувчилар умумий фойдаланишдаги йўлларда синаш учун рухсат берилишини кутмоқда.

Машинани ишлаб чиққан талабалар дунёдаги энг экологик автомобиль яратдик, деб ҳисобламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, карбон ва алюминийдан деталлар ишлаб чиқаришга шундай пўлат элементлар учун кетадиган энергиядан олти баравар кўпроқ энергия сарфланади. Зиғир толасидан деталларни тайёрлаш эса анча осон.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги маълум қилинди 
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазирининг телефон рақамига кунига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди