Миллиардер Хьелль Инге Рекке океандан пластик буюмларни олиб ташлайдиган тадқиқот кемасини молиялаштиришни бошлайди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Норвегиялик собиқ балиқчи Рекке ҳозирги молиявий аҳволига нефть саноати орқали эришган. Бугунги кунда у икки миллиард доллардан зиёд маблағга эга. Миллиардер лойиҳа доирасида ўз маблағининг каттагина қисмини сарфлашга ваъда бермоқда.
«Мен жамиятга ишлаб топган пулимнинг асосий қисмини қайтармоқчиман. Мазкур кема — бунинг (ишларимнинг) бир қисми», — деди миллиардер.
Рекке лойиҳа доирасидаги ишини экологлар билан ҳамкорликда олиб боради. Кема 30 кишилик таркиб, 60 нафаргача илмий ходим ва бир неча лабораториядан иборат бўлиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)