ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган ҳамда НАТО ҳарбийларига қаратилган кучли портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, 25 нафари жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.
Террорчи-худкуш АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси яқинида НАТО коалициясига тегишли транспорт воситалари ўтиб кетаётган вақтда ўзини портлатди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)