Нью-Йоркдаги Метрополитен музейида мода саноатининг энг йирик тадбирларидан бири Met Gala 2017 костюмлар институтининг ҳар йилги анъанавий бали бўлиб ўтди. Ҳар йили ташкилотчилар бал меҳмонларига Метрополитен музейи кўргазмасининг мавзусига мос либослар кийишни таклиф қилади. Бу йилги кўргазмада дизайнер Рэи Кавакубонинг Comme des Garçons тўплами намойиш этилган.«Ведомости» нашри намойиш этилган либослар жамланмасини тақдим этди.
Қўшиқчи Рианна у учун махсус тайёрланган Comme des Garçons кўйлаги ва Chopard безагида.
Актриса Лили Коллинз бал учун ўз имижини ўзгартирди. Унинг янги соч турмаги аслида турмак эмас, ясама соч. Giambattista Valli кўйлаги ва Tiffany безаги мода танқидчилари томонидан тадбирнинг энг яхши намуналаридан бири деб топилди.
Теннисчи Серена Уильямс Versace кўйлагида.
Қўшиқчи Кэти Перри дизайнер Жон Галльяно томонидан яратилган Maison Margiela маркали кўйлакда.
Рэпер ва мусиқий продюсер Шон Комбс
Модель Наталья Водянова Diane von Furstenberg кўйлагида ва дизайнер Диана фон Фюрстенберг
Model Стелла Максвелл ва Эшли Грехем бал учуин махсус яратилган H&M кўйлагида
Актриса Жуанна Мур Calvin Klein By Appointment кўйлаги ва Chopard безагида.
Модель Лили-Роуз Депп Chanel кўйлаги ва безагида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)