• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гаджетлар

    Samsung Galaxy S8: ихчам корпусга жам бўлган ҳашамат ва функционаллик

    29 март куни расман тақдим этилган Samsung Galaxy S8 смартфони, ниҳоят, «Дарё» мухбирлари қўлига келиб тушди. Смартфон ва унинг «акаси» S8 Plus ҳақида расмий тақдимотга қадар деярли барча маълумотлар тарқалиб улгурган бўлса-да, биз смартфон билан яқиндан танишиб чиққач, у ҳақида холисона фикрларимиз билан бўлишишга қарор қилдик.

    Фото: «Pcadvisor.co.uk»

    Фото: «Pcadvisor.co.uk»

    Узунчоқ ва силлиқ корпус

    Телефон олд панелининг деярли бутун юзасини қоплаган 5,8 дюймли узунчоқ экран смартфонда эътиборимизни тортган биринчи нарса бўлди. Устига-устак, экраннинг икки ёни ҳам пастга қайрилиб тушган. Ноодатий тарзда катта экрандан фойдаланиш ҳам бироз ноодатий ва ноқулайроқ — бунда иккита қўлни ҳам ишга солмасдан илож йўқ, аммо смартфоннинг дабдабали ва ҳашаматли кўриниши эвазига бу «камчилик»ка кўз юмиш мумкин.

    Шунингдек, экраннинг ҳар қандай тугмалардан холи эканлиги, олд панель қирраларида эса ҳеч қандай ром ёки ҳошияларнинг йўқлиги смартфонни шунчалик силлиқ ҳолатга келтирганки, бармоқлардан экранда сезиларли излар қолади, смартфоннинг қўлдан сирғалиб тушиб кетиши эса жуда осон (биз бир неча марта бундай вазиятга тушдик). Бундай вазиятдан ихчам ғилоф билан чиқиб кетиш мумкин, бизнингча.

    Always On Display

    Ўтган йилги Samsung Galaxy S7 ва S7 Edge смартфонларини тутиб кўрмаганлар учун Galaxy S8’даги Always On Display функцияси янгилик бўлади. Шу туфайли бу функцияга тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Унинг қулайлиги шундаки, экран ўчиқ пайтда қора фонда соат, сана, батарея миқдори ва билдиришномалар акс этиб туради. Уни созламалардаги «Блокировка экрани ва ҳимоя» бўлими орқали ўзингизга мослаштиришингиз, шу жумладан, экранда нималар акс этишини танлашингиз, Always On Display қандай вақтлар оралиғида ёнишини белгилашингиз мумкин, шунингдек, ушбу функцияни бутунлай ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

    gs8-always-on-display-steps.@750

    Ушбу фаол функция смартфон қувватини «ейиш»га катта ҳисса қўшишини ҳисобга олиб, биз функцияни ўчириб қўйишни афзал кўрдик.

    Қоронғиликда ҳам сифатли суратлар

    Samsung Galaxy S8’нинг 12 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камераси билан ажойиб сифатли суратларни олиш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Расмий тавсифида келтирилганидек, смартфон қоронғиликда ҳам деталларни қочирмасдан, аниқ-равшан суратга туширади, шунингдек, Dual Pixel технологияси тезкор автофокусни таъминлайди, натижада энг кескин ҳаракатларни ҳам кадрга муҳрлаш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аммо селфи олиш вақтида телефоннинг силлиқ ва узун корпуси яна ноқулайлик туғдириши мумкин. Интернет кенгликларини излаштириб, смартфондаги пульсометр ёрдамида селфи олиш имкониятининг борлигидан хабар топдик.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Маълум бўлишича, бу функция янги эмас — у биринчи бўлиб Galaxy Note 4’да қўлланилган. Пульсометр ёрдамида селфи олиш учун, дастлаб бу функцияни камера созламаларига кириб ёқиш керак бўлади (менюдаги «Суратга олиш усуллари» бандига киринг ва «Пульс датчигига тегиш»ни ёқинг).

    phonearenacom

    Энди селфи олиш вақтида иккала қўлни ҳам банд қилиш ўрнига, телефонни тутиб турган қўл бармоғини орқа панелда камера ёнида жойлашган пульс датчигига теккизиш ва суратга тушириш мумкин.

    Энг қимматбаҳо замонавий смартфон

    Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus смартфонлари савдоси 21 апрель куни бошланди. Сотилаётган бозордан келиб чиқиб, Samsung смартфонининг нархи кичик модель учун 720 доллар ёки 800 еврони, катта модель учун эса 840 доллар ёки 900 еврони ташкил қилади. GSM Arena нашри ташкил қилган сўровда иштирокчиларнинг 72 фоизи гаджетнинг нархини ҳаддан ташқари баланд деб топган бўлса-да, таҳлиллар смартфоннинг таннархи ҳам шунга яраша баланд эканлигини кўрсатди: Samsung Galaxy S8 таннарх нуқтаи назаридан энг қимматбаҳо замонавий смартфон деб эътироф этилди. Уни ишлаб чиқариш компанияга 307,5 долларга тушади. Бу Apple ўз iPhone 7 смартфонига сарфлайдиган маблағ (224,8 доллар)дан 35 фоизга кўп демакдир. Шу билан бирга, Samsung битта Galaxy S8’ни сотишдан тахминан 88,2 доллар даромад олади.

    Samsung Galaxy S8 Ўзбекистонда ҳам сотувга чиқди. «Mobinfo.uz» нашри ёзишича, Тошкентдаги «Малика» савдо марказида смартфон ҳозирча рекорд даражадаги нархда — 6,5 миллион сўмга сотилмоқда. Таққослаш учун, айни пайтда ўтган йилги флагман — Galaxy S7 Edge’нинг нархи 4,6 миллион сўмни ташкил қилади. Galaxy S6 Edge эса 3,3 миллион сўмга сотилмоқда.

    Samsung Galaxy S8 ҳақидаги баъзи фойдали маълумотлар

    Экран пикселини ўзгартириш мумкин

    Матрицанинг ўзи 1440×2960 пикселли, аммо меню орқали уни 2220×1080 ва ҳатто 1480×720 пикселли қилиш мумкин — дастурлар элементлари, графика ва бошқалар айнан шундай акс этади. Бу қувватни тежаш учун керак бўлади.

    Snapdragon’ми Exynos?

    Энергия жиҳатидан самарали Qualcomm Snapdragon 835 Galaxy S8’нинг Америка учун мослаштирилган версиясида бўлади, бизгача етиб келадиганлари Exynos 8895 чипида ишлайди.

    Бармоқ изи сканери орқа панелда

    Орқа панелдаги бармоқ изи сканери Samsung телефонларидан фойдаланиб келганлар учун ғалати туюлади. Устига-устак, сканер корпус ўртасида эмас, камера ёнида жойлашган.

    Bixby овозли ёрдамчи

    Овозли ёрдамчига катта эътибор қаратилди ва ҳатто чап ёндан алоҳида тугма ҳам ажратилди. У табиий тилни тушунади ва зарур бўлганида топшириқларни бўлиб-бўлиб бажаради, қайсидир нарсаларни аниқлаштириш учун қайта сўрайди. Аммо Bixby ҳозирча ўзбек тилига мослаштирилмаган.

    Хулоса ўрнида

    Экспертлар янги Samsung Galaxy S8 нафақат ташқи кўриниши, балки ички хусусиятлари ва функциялари билан аввалги моделлардан фарқлана олган ҳамда шуларнинг барчасини ихчамгина корпусига жамлай олган смартфон деб баҳоламоқда.

    Galaxy S8’ни сотиб олиш борасида иккиланаётганларга айтишимиз мумкин бўлган ягона нарса шуки, таннарх жиҳатидан энг қимматбаҳо смартфонни сотиб олишга сизни ё нафосатга, ё функционалликка бўлган мойиллигингиз ундай олиши мумкин, шу икки жиҳатни баравар қидирганлар ҳам уларни айнан ушбу қурилмадан топади.

    02.05.2017, 19:06   Изоҳ (0)   18611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Samsung Galaxy S8 6,5 млн сўмдан сотувга чиқди

    02.05.2017, 10:20

    Samsung ва Apple хитойлик рақобатчиларга имкониятни бой бермоқда

    28.04.2017, 18:12

    «Малика» савдо марказида сотилаётган iPhone’лар нархлари эълон қилинди

    28.04.2017, 16:32

    Тошкентдаги «Малика» савдо марказида сотилаётган Samsung смартфонларининг нархлари эълон қилинди

    27.04.2017, 14:14

    Кун графиги: Таннарх бўйича энг қимматбаҳо смартфон — Samsung Galaxy S8

    26.04.2017, 11:18

    ОАВ: Apple компанияси iPhone кўринишини тўлиқ янгиламоқчи

    19.04.2017, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    Ўзбекистон | 20 август, 19:50

    Yandex Music УЧҚУН лойиҳасининг иккинчи тўлқинини ишга тушириб, Ўзбекистоннинг янги овозларини намоён этмоқда

    Тошкент ш. | 20 август, 19:30

    Саида Мирзиёева: “Марказий Осиё — қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уйимиздир” 

    Ўзбекистон | 20 август, 19:42

    Ҳанде Эрчел роллари эволюцияси: у қандай қилиб оддий қиздан миллионлаб мухлисларга эга актрисага айланди? 

    Кино | 20 август, 19:30

    Андижонда Damas 6 ёшли болани уриб кетди

    Ўзбекистон | 20 август, 19:20

    Европалик таҳлилчилар Украина ва Россия ўртасидаги бўлажак музокаралар ҳақида қандай фикрда?

    Дунё | 20 август, 19:10

    Аҳоли орасида даромадлари камайишини кутаётганлар кўпайди — Марказий банк

    Ўзбекистон | 20 август, 18:58

    Туркияда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

    Ўзбекистон | 20 август, 18:48

    Ҳеч қандай филтрларсиз: ташқи кўринишидаги камчиликларни яширмайдиган машҳурлар

    Гўзаллик | 20 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.