Apple компанияси янги iPhone’нинг ташқи кўринишини кенг кўламда янгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Apple иккита янгиланган моделни ва битта флагман моделни тўла қайта ишланган дизайнда чиқаришга тайёрланмоқда. Apple’нинг янги флагмани янги турдаги экран ва эгилган шишага эга бўлади. Шунингдек, девайснинг иккала камераси ҳам сезиларли даражада яхшиланади.
Янги смартфоннинг дисплейи олд панелнинг деярли бутун юзасини эгаллаши тахмин этилмоқда. Шу тариқа, экран ҳажми iPhone 7 Plus’никига, девайснинг катталиги эса iPhone 7’га яқин бўлади.
Бундан ташқари, компания «Уйга» тугмасини Samsung Galaxy S8’даги каби экран остига киритмоқчи.
Аммо манбалар таъкидлашича, Apple ҳозирча янги смартфон дизайни борасида аниқ фикрга келмаган ва бу масала муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)