Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг тўртинчи курс талабаси Феруз Муяссаров «IT сайёраси — 2016/17» Х халқаро олимпиаданинг финал босқичига йўлланма олди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: «Volgograd.ru»

Фото: «Volgograd.ru»

AT Consulting, 1S, Cisco, Huawei, Inter Systems, Oracle каби йирик халқаро компаниялар танлов ташкилотчилари ва ҳомийларидир.

Жорий йилда «IT сайёраси — 2016/17» Х халқаро олимпиаданинг саралаш босқичида 12 мамлакатдан 17 мингдан зиёд талаба ва IT мутахассиси иштирок этди. Баллар ҳисоблангач, уларнинг 1,5 мингдан ортиғи иккинчи босқичга ўтди. Танловнинг 15 номинациясидан бирида ғолиб чиқишга даъвогарлик қилаётган 370 иштирокчи орасида Тошкент ахборот технологиялари университетининг тўртинчи курс талабаси Феруз Муяссаров ҳам бор.

«IT сайёраси — 2016/17» Х халқаро олимпиаданинг финал босқичи шу йил 2—5 июнь кунлари Сочи шаҳрида ўтказилади. Финал босқич дастурида мусобақалардан ташқари етакчи халқаро ахборот технологиялари компаниялари иштирокида маҳорат сабоқлари ва маърузалар тинглаш ҳам кўзда тутилган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк