ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ироқ-Сурия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирди. Бунинг оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Ҳужум 2 май эрталабки соатларида, пунктда ироқлик қочқинлар ва суриялик ички кўчган шахслар турган пайтда амалга оширилди. Улар ал-Хасака шаҳри яқинидаги қочқинлар лагерига кетаётган эди.
Ҳужум Сурия демократик кучлари томонидан қайтарилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)