Эминемнинг вакиллари унинг Lose Yourself композициясини 2014 йилдаги тарғибот видеороликида лицензиясиз ишлатгани учун Янги Зеландия Миллий партияси раҳбариятини айбламоқда, деб хабар беради TJournal.
Эминемнинг адвокати Гэри Уильямс қўшиқнинг қонуний эгаси бўлган Eight-Mile Style компанияси ушбу ҳуқуққа риоя қилинишини жуда қаттиқ назорат қилган ва натижада Lose Yourself таронасини аввалроқ реклама кампанияларида деярли ишлатилмаганини айтди.
Янги Зеландия Миллий партиясининг видеолавҳасида оригинал қўшиқ эмас, унга ўхшаш аранжировка янграйди. Бироқ Эминемнинг адвокати айни ҳолатда оригинал тарона билан ўхшашлик муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисобланиши учун етарли эканини қайд этди.
«Lose Yourself Эминем мусиқавий каталогидаги тожнинг қимматбаҳо тожидир», — деди адвокат.
Партия, ўз навбатида, барча айбловларни рад этди.
Мазкур масала бўйича суд жараёни яна олти кун давом этади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)