Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг расмий вакили баёнот билан чиқиб, «Хамас» Фаластин озодлиги ҳаракати «бутун дунёни алдамоқчи» бўлаётганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари «Хамас» ўз сиёсатини бироз юмшатиб, Исроилни йўқ қилиш чақириқларидан воз кечаётгани маълум бўлган эди. Исроил бош вазири бу масалада ўз изоҳини бериб ўтди.
«‘Хамас’ бутун дунёни алдамоқчи, лекин улар буни эплай олмайди. Улар терактлар уюштириш учун яширин туннеллар очади, Исроилнинг тинч аҳолисига ракеталар ёғдиради. Мана шу ҳақиқий ‘Хамас’дир», — деди бош вазирнинг расмий вакили.
Изоҳ (0)