29 апрель куни Навоий вилояти кўп ихтисосли тиббиёт марказида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан беғараз грант ҳисобидан тақдим этилган 5,61 миллион долларлик техника тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Маросимда вилоят ҳокими Қобул Турсунов, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Нобуаки Ито ҳамда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Отахонов иштирок этди.
JICA тиббий марказга 92 турдаги юқори технологик ускуна тақдим этди. Улар орасида — комптерли МРТ, масофали литотриптор, рентген, жарроҳлик, анестезиологик техника ҳамда УЗИ аппаратлари. Шунингдек, эндиликда муассасада юрак-томир хасталикларини даволаш имконини берувчи ҳамда кўз касалликларини даволовчи лазер аппарати мавжуд.
Янги ускуналарда ишлашга Япония ва Россия олийгоҳлари ҳамда клиникаларида малака оширган мутахассислар жалб этилди.
Изоҳ (0)