Франциялик фотосуратчи Александр Сэттлер Индонезия пойтахти — Жакартага ташриф буюрди, деб ёзади TJournal. Шаҳардан 19 км масофада Bantar Gebang — жануби-шарқий Осиёдаги ахлат билан лиқ тўла энг катта полигон жойлашган.
Бу Бекаси шаҳридаги қуйи туман бўлиб, бу ерга саноат корхоналаридан чиқиндиларни келтиришади, оқова сувлар ҳам шу ерга оқиб келади. Уч мингга яқин оила яшайдиган ифлос жой суратларини Daily Mail нашри эълон қилди.
Сэттлернинг сўзларига кўра, у Индонезияда чиқиндилар утилизацияси билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб бериш учун бу жойга келган. Ҳар куни бу ерга тўққиз минг тонна хилма-хил ахлатни олиб келишади.
Фотосуратчи айтишича, полигонда яшовчилар чиқиндилардан озиқланиш ва уларни қайта сотиш орқали кун кечиради. У кўпчилик болалар бошқача ҳаётни билмагани туфайли, бахтли кўринишини айтди.
Изоҳ (0)