Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг «Хоффенхайм» клуби келаси мавсум ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этади.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Бундеслиганинг 31-турида 29 ёшли мутахассис Юлиан Нагельсманн бошқараётган клуб минимал ҳисобда зафар қучди. Ягона гол ўйиннинг сўнгги дақиқасида киритилди.

Эслатма. Нагельсманн 2016 йил якунларига кўра Германияда йил мураббийи сифатида тан олинганди.

Шу тариқа «Хоффенхайм» 5-ўринни эгаллаб турган «Герта»дан 12 очкога ўзиб кетди. Мавсум якунига қадар «Герта» кучли тўртликка кира олмаслиги ойдинлашди.

Ғалаба «Хоффенхайм»ни 3-ўринга олиб чиқди. Бу Чемпионлар лигасига тўғридан-тўғри йўлланма деганидир. Чемпионат сўнггига қадар жамоа Дортмунд «Боруссия»си билан мана шу поғона учун рақобатда бўлади. Эҳтимолий 4-ўрин Чемпионлар лигасининг плей-оффига йўлланма беради.

Эслатма. Аввалроқ «Лейпциг» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, «Бавария» Бундеслига тарихида илк бор кетма-кет бешинчи марта мамлакат чемпионига айланганди.

Германия Бундеслигаси 31-тур ўйини 30 апрель, якшанба

«Хоффенхайм» — «Айнтрахт» 1:0

Гол: Бенжамин Хюбнер, 90 (1:0).

Фото: FotMob

Фото: FotMob

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди