Самарқанд вилоятида рўй берган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Республика ФВВга кўра, 26 апрель куни соат 08:00 да А-378 «Самарқанд–Қарши» автойўлининг 7 километрида, Самарқанд тумани ҳудудида Nexia автомобили бошқарувдан чиқиб, «Камаз 53212» юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Бунинг оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг уч нафари ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)