Қирғизистон жанубида, Ўш вилояти Ўзган тумани Аю қишлоғида рўй берган кўчки ҳудудида икки боланинг танаси топилди. Бу ҳақда, мамлакат фавқулодда хизматларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳалок бўлганлар қариндошлари томонидан танилди, фожиа жойида қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда», — маълум қилди вазирлик вакили.
Илгарироқ қутқарув операцияси ёмғир туфайли вақтинчалик тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)