2 май куни Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан икки раундли музокаралар ўтказиш мақсадида Сочига учиб келади. У икки йилдан бери Россия бўлмаган эди, деб эслатади «Вести.ru».
Меркелнинг расмий вакили Штеффен Зайберт ташрифнинг расмий сабаби сифатида G20 нинг Гамбургдаги саммитига тайёргарликни кўрсатди.
Шу билан бирга, «ТАСС»нинг билдиришича, музокаралар чоғида Украина, Сурия, Ливиядаги вазият ва икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)