30 апрель куни «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида қатнашиш учун Туркманистонга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида япониялик ҳамкасби Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида давлатлараро муносабатларнинг, жумладан, «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти шаклидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан, етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли секторларига жалб қилиш ва юқори технологияли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдиришга икки давлатда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқлади.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)