Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) Венеуэладан ташкилот аъзолигидан чиқиш ҳақида билдириш хати олди. Бу ҳақда АДТ ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Ташкилот хабарида айтилишича, муаммони ҳал қилиш учун ташкилотдан чиқиш эмас, Венесуэлани «қайта демократлаштириш» керак.

Маълумот учун, 1948 йилда АҚШ ташаббуси билан ташкил этилган АДТга Шимолий ва Жанубий Америкадаги деярли барча давлатлар (Кубадан ташқари) киради.

Венесуэла Ташқи ишлар вазири Дельси Родригес агар ташкилот мамлакатдаги вазият бўйича ҳукуматдан бемаслаҳат йиғин ўтказадиган бўлса, ташкилот аъзолигидан чиқишини маълум қилган эди. АДТнинг доимий кенгаши Венесуэладаги инқирозни баҳолаш борасида тезкор йиғин ўтказишга овоз бергач, президент Николас Мадуро дарҳол ташкилот таркибидан чиқиш ҳақида буйруқ берди.

Венесуэлада ҳукуматга қарши намойиш бошланган. Намойишчилар муддатдан олдин президент сайловини ўтказишни, демократияга қайтиш ва қамоқхоналардан мухолифат сиёсатчиларини озод қилишни талаб қилмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди