Швеция пойтахтида 29 апрель куни «Викинглар ҳаёти» номли янги музей иш бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Музей Юргорден оролида Стокгольмнинг икки диққатга сазовор ёдгорлиги — ABBA гуруҳи музейи ҳамда «Васа» номли ХVII аср кемаси орасида жойлашди.
«Музейнинг асосий мақсадларидан бири викингларга узоқ вақтдан буён ҳамроҳ бўлиб келаётган афсонларни фош қилишдир. Масалан, бу жангчиларнинг дубулғаларида аслида шохлар йўқ эди», — маълум қилди музей директори Ульф Ларссон.
Унинг сўзларига қараганда, музейга бўлган эҳтиёж анча олдин туғилган эди: Стокгольмга келувчи кўплаб туристлар скандинавларнинг аждодлари билан яқинроқ танишишга интилади ва викинглар ҳақида саволлар беради.
Изоҳ (0)