Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш бўйича лойиҳа ишлари бошланди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Фотода бўлажак ёдгорлик супаси ўрнатилганини кўриши мумкин. Қароргоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танловда Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Австралия ва Германиядан 58 нафар ҳайкалтарош иштирок этди. Жами 68 та лойиҳа тақдим этилди.

Танловда таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб чиқди. Илҳом Жабборов Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ўрнатилган Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда пойтахт марказидаги Амир Темур ҳайкали муаллифи ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди