Қозоғистоннинг жанубий минтақаларида узоқ пайт давом этган 30 даражали жазирамадан сўнг ҳаво кескин совуди, яқин кунларда қор ва музламалар кутилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Казгидромет» огоҳлантиришига кўра, 29 апрелга ўтар кечаси Жанубий Қозоғистон вилоятида ёмғир аралаш қор ёғиши кутилмоқда. Жойларда жала ва чақин, шимоли-ғарбий шамолнинг 15–20 метр/секундга кучайиши айтилмоқда. 28–30 апрель кунлари ер усти музлаши, ҳаво ҳарорати минус 2 даража бўлади.
Олмаота вилоятида 28 апрель — 1 май кунлари кучли ёмғир ёғади. 30 апрель — 1 май кунлари тоғ ва тоғолди минтақаларида қор аралаш ёмғир кутилмоқда. Жойларда жала ва чақин, ғарбий шамолнинг 18–23 метр/секундга кучайиши айтилмоқда. Тунда ҳаво ҳарорати плюс 1–6 даражага, айрим жойларда минус 2 даражага тушиши кутилмоқда.
Жамбул вилоятида тунги соатларда тоғ ва тоғолди минтақаларида ёмғир аралаш қор ёғади, айрим жойларда чақин, жала, шимоли-ғарбий шамолнинг 15–20 метр/секундга кучайиши айтилмоқда. 29–30 апрель кунлари тунда ҳаво ҳарорати плюс 0–5 даража, айрим жойларда минус 3 даража бўлади.
Изоҳ (0)