Лондон полицияси теракт тайёрлашда гумон қилинаётган тўрт кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Лондон шимоли-ғарбидаги аксилтеррорчилик операцияси давомида ҳуқуқ-тартибот ходимлари теракт тайёрлаш ва уни содир этишга ундашда гумон қилинаётган тўрт кишини қўлга олди. Қўлга олинганлар орасида 16 ёшли ўсмир ҳам бор.
Бундан ташқари, полиция гумонланувчилардан бирини яралади. Ҳозирги пайтда гумонланувчи аёл шифохонада қўриқлов остида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)