Ўқув йили якунланиши арафасида Musaffo ва DLUX Dance Studio «Musaffo болаларни севади, болалар Musaffo’ни» номли қувноқ спорт акциясини ўтказди.
DLUX Dance Studio резиденти, ҳаммага севимли бўлган рақсга тушувчи Musaffo сигири hip-hop kids, болалар хореографияси, гимнастика гуруҳлари машғулотларида болажонлар билан танишишга ва уларнинг спортга бўлган иштиёқини фойдали сут ҳамда эсдалик совғалари билан қўллаб-қувватлашга қарор қилди!
Musaffo сигири болажонлар билан бирга машқ қилди, шпагат ёзди ва «батман тандю» машқларини бажарди. Бу эса болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади! Шундан сўнг болажонларнинг ҳар бири совғаларга эга бўлди ва DLUX рақс студиясига қатнаётган пайтда эришган муваффақиятларини намойиш этди.
Musaffo сигири DLUX рақс студиясининг гимнастика, йога, хореография каби болалар йўналишларидан ташқари катталар учун go-go, lady’s style, жамоавий рақслар, кавказча, лотинча, арабча каби турли рақслар, пилатес, фитнесс бўйича машғулотлар ўтказиладиган «Ҳамза» ва «Навоий» филиалларида бўлди.
Студия мунтазам равишда барча йўналишлар бўйича бепул синов дарслар ўтказиб келади. Бепул синов машғулотлари жадвали билан студиянинг Facebook’даги саҳифасида танишишингиз мумкин:
Веб-сайт: musaffo.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)