Голливуд актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жолининг фарзандлари ажрашиш жараёни бошлангандан буён илк бор отасиникида тунаб қолди. Бу ҳақда In Touch Weekly хабар бермоқда.
Нашр манбасининг маълум қилишича, болалар Питтнинг уйига Жоли томонидан ёлланган икки энага ҳамроҳлигида келган. «Дастлаб Питт энагаларнинг ҳозир бўлишига қарши бўлди, бироқ Энжи бу психотерапевтларнинг тавсияси эканлигини таъкидлагач, бунга рози бўлди», — дея ҳикоя қилади нашр манбаси. Энагалар болалар билан бирга тунаб қолган.
Отаси билан тушлик қилиш давомида болаларнинг ҳар бири турлича таом сўраган, бироқ Питтнинг ошпази уларнинг ҳар бири кўнглига йўл топган.
Нашр учрашувга Питт ва Жолининг катта ўғиллари Меддокс ва Пакс ҳам келганлигини таъкидлайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)