Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова мухлислари эътиборига янги қўшиқни тақдим этиш арафасида турибди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.
«Севгилим» деб номланган тарона таниқли уйғур қўшиқчиси Мўминжон Абликим билан бирга ижро этилган. Режиссёр Санжар Маткаримов янги дуэт қўшиққа сюжет йўналишида клип суратга олди.
Маълумотларга кўра, дуэт куйлаш таклифини Мўминжон Абликим билдирган. Янги тарона ва клип тез кунларда тақдим этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)