Венесуэла Америка давлатлари ташкилотидан чиқиш жараёнини бошлайди, чунки ушбу ҳудудий блок меъёрлари бузилиши билан муросага кела олмайди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазири Дельси Родригес Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз кўп томонламалик руҳи устунлик қилиши учун имконият бердик, бироқ ташкилотнинг муқаддас қоидаларини бузиш устунлик қилди. Венесуэла ўз обрўси, мустақиллиги ва суверенитетига эга. Ватанимиз келажаги ва тинчлик учун у Америка давлатлари ташкилотидан чиқади», — деб ёзади Родригес.
Ташкилотдан чиқиш жараёни Каракасдан икки йил муддатни талаб қилиши кутилмоқда.
Родригес куни кеча ташкилот Венесуэла розилигисиз мамлакатдаги вазият юзасидан ТИВ раҳбарлари мажлисини ўтказса, мамлакат блокни тарк этиши ҳақида огоҳлантирган эди. Учрашувни ташкил этиш ҳақидаги қарор 26 апрель, чоршанба куни қабул қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)