Сайловда Дональд Трампга овоз берган америкаликлар президентнинг Twitter микроблогига иштиёқмандлигидан жиддий хавотирда ҳамда шу туфайли ўз танловининг тўғри бўлганлигидан шубҳаланмоқда. Бу ҳақда Public Opinion Strategies компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра маълум бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
АҚШ етакчисининг интернетдаги ёзувлари респондентларнинг 19 фоизида ташвишга сабаб бўлмоқда. Тадқиқот иштирокчилари ижтимоий тармоқда хабарларнинг кўплиги «президентликка хос эмас»лигидан ёзғирмоқда.
Шу билан бирга, сўровнома иштирокчиларининг ярмидан кўпроғи (55 фоиз) Трампнинг Twitter’даги изоҳларига қўшилишини билдирди.
Онлайн-сўровнома 17–19 апрель кунлари минглаб сайловчилар орасида ўтказилди.
Изоҳ (0)