Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишиб, «Учтепа» массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойларда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Давлат раҳбарининг «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва ёрдамчи иншоотларга эга битта бир қаватли уйда 42 та оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча қулайлик яратилган. 

Янги уйлар «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилди. Уйлар ёш оилаларга манзур бўлмоқда. 

Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳар куни ҳар бир оиланинг ҳолидан хабардор бўлиши керак.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Президент халқ билан мулоқот қилди. 

Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 18 массивда 866 уй-жой қурилиши мўлжалланган. «Учтепа» массивида 6 та 2 қаватли 16 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда. Мазкур уйлар 1 сентябргача фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди