Ҳиндистон Одиша штати оролларининг биридан ўрта масофали Agni III баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Бошқариладиган снарядлар ишлаб чиқиш комплекс дастури доирасидаги учириш 3 минг километр масофали ракеталарни синовдан ўтказишнинг бир қисми бўлди. Бу стратегик қўшинлар қўмондонлиги томонидан мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари давлат ташкилоти кўмагида амалга оширилди», — маълум қилди Ҳиндистон вакиллари.
Ҳиндистон армияси илгари Agni III ракеталаридан фойдаланган. Agni II асосида ишлаб чиқилган мазкур ракетанинг узунлиги 17 метрни ташкил этади. У 2 метр диаметрли икки поғонадан иборат.
Изоҳ (0)