Берклидаги (АҚШ) Калифорния университетида «Тахтлар ўйини» сериали тиллари бўйича курс очилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мазкур курсни шу ёзда ўтиш мумкин. У олти ҳафта давом этади. Курс «‘Тахтлар ўйини’ лингвистикаси ва тил ўйлаб топиш санъати» деб аталади.
Курс маърузачиси лингвист Дэвид Ж. Питерсон бўлади. У сериалда қўлланилган дотраки ва валирий тилларини яратган.
Шунингдек, у бошқа сериаллар учун ҳам сунъий тиллар яратиб берган.
Изоҳ (0)