Табиат кўплаб ажойиб жойларни яратган, аммо глобал исиш ва антропоген омиллар туфайли, уларнинг баъзилари яқин 100 йил ёки ҳатто ундан ҳам аввалроқ йўқолиб кетиши мумкин. Insider Pro нашри йўқолиб кетиш хавфи остидаги табиат мўъжизалари рўйхатини тузди.
Эл-Мирадор жарлиги ва Тикал миллий боғи, Гватемала — бу ердаги майялар шаҳарлари харобалари осори атиқа қидирувчилар ва ўрмон ёнғинлари натижасида вайрон бўлиши мумкин
Сундарбан, Ҳиндистон ва Бангладеш — ушбу ҳудудда денгиз сатҳи тез кўтарилмоқда, натижада соҳилда эрозия юзага келмоқда
Патагония музликлари, Аргентина — ёғинлар миқдори камайиши ва исиш натижасида уларнинг майдони қисқармоқда
Саара-де-ла-Сьерра, Испания — ушбу ям-яшил оролча ҳам ёғинлар миқдори камайиши ва исиш натижасида ўзига хос гўзаллигини йўқотиши мумкин
Ташқи саёзликлар, Шимолий Каролина — соҳил доимий равишда эрозияга учрамоқда, 1870 йилда қурилган Хаттерас майоғи ҳам йўқолиб кетиш хавфи остида
Мадагаскар ўрмонлари — доимий ёнғинлар ва дарахтларнинг ёппасига кесилиши туфайли, 35 йилдан кам умри қолди
Глейшер миллий боғи, Монтана — қачонлардир бу ерда 150 та музлик бўлган, ҳозирда эса улар 25 тадан кам. 15 йилдан сўнг бирорта ҳам қолмаслиги мумкин
Венеция, Италия — шаҳар денгиз тубига чўкмоқда ва бу жараённи тўхтатиб бўлмайди
Мачу-Пикчу, Перу — ер ўпирилишлари, эрозия ва туристлар оломони инклар шаҳри харобаларини вайрон қилиши мумкин
Галапагос ороллари — кўп сонли туристлар ва улар билан бирга пайдо бўлаётган бегона турлар оролнинг ўзига хос экотизимини хавф остида қолдирмоқда
Конго жарлиги, Африка — дунёдаги иккинчи энг катта тропик ўрмон 2040 йилгача йўқолиб кетади
Ўлик денгиз — денгиз сатҳи доимий равишда пасайиб бормоқда, у яқин 50 йил ичида бутунлай ғойиб бўлиши мумкин
Эверглейдс миллий боғи, Флорида — ўта кўп сув, бегона турларнинг мўллиги ва шаҳарсозлик фаолияти Флорида ботқоқликларининг ўзига хос экотизимини тез орада йўқ қилиб юбориши мумкин
Альп тоғлари, Европа — ҳар йили музликлар майдони тахминан 3 фоизга камайиб бормоқда, 2050 йилга келиб, улар умуман қолмаслиги мумкин
Изоҳ (0)