Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Луизиана штати Янги Орлеан шаҳрида номаълум эркак кийимлар дўконига шифтдаги тешик орқали кирди. Бироқ кутилмаганда ишлаб кетган сигнализация ўғрининг режаларини бузди. Шундан сўнг эркак ортга қайтиш йўлини излай бошлади, деб ёзади TJournal.

Ўғри арқон орқали дўконга кирган эди ва шу йўл билан чиқиб кетмоқчи бўлди. Аммо сирпаниб, ўз мақсадига эриша олмади. Эркакнинг бир неча уриниши самарасиз якунланди.

Самарасиз уринишлардан сўнг ўғри дўкондаги захира эшигини топиб, ҳеч нарса тунамасдан ўша ердан чиқиб кетди. Хабар беришларича, қонунбузар шахс полиция томонидан қидирувга берилган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди