Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Япониянинг Акита префектураси губернатори Сатакэ Норихиса Россиянинг Приморье ўлкаси депутатларига президент Путин совға қилган мушук қандай яшаётганлиги ҳақида ҳикоя қилди. Бу тўғрисида ўлка қонунчилик йиғини сайтида маълум қилинди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Губернаторга кўра, у Мир лақабли мушукка жуда боғланиб қолган. Жонивор кўз очиб юмгунча улғайиб бормоқда.

Префектура сайтида унинг охирги суратлари эълон қилинганида кўпчилик мушукнинг қиёфаси тобора японча кўринишга кириб бораётганини қайд этган.

2012 йилда Сатакэ Путинга Россия Японияга табиий офат вақтида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик рамзи сифатида акита-ину кучугини совға қилганди. Ўз навбатида, Путин губернаторга Сибир мушугини ҳадя қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар