Саудия Арабистони БМТнинг аёллар ҳуқуқлари бўйича комиссияси аъзоси сифатида сайланиши ҳуқуқ ҳимоячиларининг кескин норозиликларига сабаб бўлди. Бу ҳақда, The Independent нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, қироллик аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлашда глобал стандартларни яратиш йўналишида фаолият юритиши лозим бўлган комиссиянинг 45 аъзосидан бирига айланди.
БМТ қошидаги ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Хилел Ньюер бундай қарорни танқид остига олиб, бу ҳолатни «асосий ўт қўювчини ёнғин хавфсизлиги учун масъул қилиб қўйиш»га тенглаштирди.
«Саудиялик ҳар бир аёл ўрнига қарор қабул қиладиган эркак васийга эга бўлиши шарт. У ерда аёллар ҳатто машина ҳайдай олмайди», — таъкидлади ҳуқуқ ҳимоячиси.
Изоҳ (0)