КХДР янги ядро синови ўтказиш учун тайёргарликни яна фаоллаштирди. «Тона илбо» газетасининг хабар беришича, бу ҳақда Вашингтондаги Жонс Хопкинс университети қошидаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар мактаби Америка—Корея институти маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Шимолий Кореянинг Хамгён-Пукто провинцияси Пунгё-ри қишлоғи ҳудудидаги ядро полигонида навбатдаги ядро синовини ўтказиш учун фаол тайёргарлик жараёни қайд этилган.
Экспертлар сунъий йўлдош орқали янги суратларни таҳлил қилиб, ҳисоб бўйича олтинчи атом синови Пхеньяндан тегишли буйруқ олиниши билан исталган вақтда амалга оширилиши мумкин деган хулосага келди.
Газетанинг маълум қилишича, синов амалга оширилиши эҳтимоли энг юқори бўлган вақт бу 25 апрель ва 9 май оралиғидир. Сабаби 25 апрель куни Пхеньянда Корея халқ армияси ташкил топганлиги нишонланса, 9 май куни Жанубий Кореяда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)