Эстонияда 24 апрель, душанба куни 25 та мамлакатдан 800 га яқин киши иштирок этувчи кенг кўламли халқаро кибермашғулотлар Locked Shields бошланади. Бу ҳақда НАТОнинг Таллин Киберҳимоя маркази матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Locked Shields — 2010 йилдан буён ўтказиб келинаётган дунё бўйича энг йирик кибермашғулотлардан бири. НАТО Шимолий Атлантика кенгаши Таллиндаги Киберҳимоя маркази аккредитациясини тасдиқлади ва унга халқаро ҳарбий ташкилот мақомини берди. Ҳозирда марказ фаолиятида 18 та давлат: АҚШ, Эстония, Германия, Франция, Буюк Британия, Словакия, Италия, Литва, Латвия, Испания, Венгрия, Чехия, Польша, Голландия, Греция, Туркия, шунингдек марказ ҳамкорлари мақомида Австрия ва Финляндия иштирок этмоқда.
Ўқув машғулотларида иштирок этаётган ташкилотлар рўйхатида Siemens AG, Threod Systems, Cyber Test Systems, Clarified Security, Iptron, Bytelife, BHC Laboratory, openvpn.net, GuardTime ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)