Россиянинг Доғистон минтақаси, Цумадин туманидаги мактабда граната портлаб кетиши оқибатида бир бола ҳалок бўлди, 11 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда, республика ИИВга асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Агвали қишлоғидаги ўқув муассасасига гранатани ўқувчилардан бири олиб келган. Портлаш компьютер синфига рўй берган.
Жиноятни содир этган ўқувчи қўлга олиниб, полицияга топширилган. Айрим маълумотларга кўра, у олтинчи синф ўқувчисидир.
Тергов давомида бола гранатани кўчада топиб олганини айтган.
Изоҳ (0)