АҚШнинг Жанубий Каролина штатида уч метрли тимсоҳ икки қаватли уйга ўрмалаб кирди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.
Уйда йиртқич борлигини унинг эгалари тунда пайқади: улар тимсоҳ кўтарган шовқиндан уйғониб кетди.
Йиртқич 4 метрли пиллапоядан кўтарилгани, ойнаванд тўсиқни синдиргани ва ўз йўлидаги мебелларни ағдар-тўнтар қилгани билдирилмоқда.
Мазкур ҳодиса акс этган видео YouTube’га жойлаштирилди ва уч кун мобайнида 40 минг маротаба кўрилди.
Изоҳ (0)