Расмий Пхеньян АҚШга қарши ялпи урушга киришга тайёр. Бу ҳақда КХДРнинг Россиядаги элчихонаси мудофаа масалалари бўйича атташеси Ким Ён Зин баёнот берди, деб хабар қилди «Газета.ru».
Корейс халқ армияси ташкил этилишининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабул маросимида дипломат ушбу баёнот билан йиғилганларга мурожаат қилди.
«Агар улар ақлсиз провокацияга қўл урса, корейс инқилобий кучлари аёвсиз зарба беради ва ялпи урушга ялпи уруш билан жавоб беради, ядровий урушга ядровий зарба билан жавоб беради», — маълум қилди у.
Илгарироқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Шимолий Кореяни провокациялардан тийилишга чақирган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)