Иордания расмийлари мамлакат Сурияга қўшин йўллаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни асоссиз деб баҳолади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳукумат вакили Муҳаммад Моманининг билдиришича, қироллик Сурия инқирозини сиёсий ҳал этиш тарафдоридир.
Иордания АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция аъзоси ҳисобланади.
Изоҳ (0)