Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Туркиянинг Евроиттифоққа кириши борасидаги музокараларни тўхтатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишга шошмаслик лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Туркиядаги ушбу тарихий сайловдан сўнг биз мулоқотнинг барча ришталарини бошқатдан тўплашга мажбурмиз», — деди у Rheinisch Post нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, Габриэль Европа Иттифоқидан янада узоқлашиш ёки узоқлашмаслик масаласини ўзи ҳал этиши лозимлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)