Европа лигасининг ярим финалида тўп сурадиган тўрт клуби номи аниқ бўлди: «Манчестер Юнайтед», «Лион», «Аякс» ва «Сельта».
Бельгиядан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтган Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ўз майдонида ҳам шундай ўйнади. Овертаймларда эса Маркус Рэшфорд «манкунианлар» учун ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.
«Лион» футболчилари «Бешиктош»га қарши илк учрашувда 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритганди. Туркияда энди турклар шу ҳисобда устун келди. Пенальтилар сериясига қадар етиб борган ўйинда дастлабки 5 тадан зарба аниқ бўлди. Кейинроқ мезбонлардан икки футболчи гол ура олмади ва «Лион» навбатдаги босқичга йўл олди.
Чорак финалнинг жавоб ўйинларида Голландиянинг «Аякс» клуби ҳақиқий ирода кўрсатди. Германиядаги ўйиннинг 80-дақиқасига келиб бир киши кам қолган клуб, қолган 40 дақиқа давомида 2 та гол уриб, навбатдаги босқич чиптасини ҳал қилди.
Европа лигаси Чорак финал 20 апрель, пайшанба
Изоҳ (0)