Буюк Британия собиқ мустамлакаларидан бирининг иқтисодий ўсиши қурбонига айланади ҳамда 2022 йилга келиб жаҳоннинг энг кучли иқтисодиётлари бешлигини тарк этади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот якунларида айтилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
ХВЖ прогнозларига кўра, иқтисодий ўсиш суръатлари йилига 9,9 фоизни ташкил этаётган Ҳиндистон 2022 йилга келиб Британия (5) ва Германиядан (4) ўзиб кетиб, жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллайди.
Жорий йилда Британия иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 2 фоизни, кейинги йилда эса 1,8 фоизни ташкил этади. Иқтисодий тушишнинг сабабларидан бири мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши (Brexit) бўлади.
Изоҳ (0)