МТРКнинг «Спорт» телеканали бугун — 21 апрель куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича Тошкент дербисини жонли намойиш қилмайди.
Айни вақтда пойтахт Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, «Спорт» асосий эътиборини гимнастикага қаратади. Футбол учрашуви эса кечки эфирда — 22:00 да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.
«Спорт» телеканалининг «Дарё»га яқин манбасининг маълумот беришича, гимнастика бўйича Жаҳон кубогини бармоқли билан санарли мамлакатларгина қабул қилиб олган. Шундан келиб чиқиб, унинг нуфузи Тошкент дербисидан устунроқ туради.
Агар гимнастика мусобақаси муддатидан аввалроқ якунига етиб қолса, Тошкент дербиси жонли кўрсатилиши ҳам мумкин. Учрашув 18:00 да старт олади.
Изоҳ (0)