Санкт-Петербург метросида уюштирилган терактда жароҳатланган Наталья Митрофанова шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Анна Митянина баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Газета.ru».
1960 йилда туғилган аёл оғир аҳволда эди. У 21 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 6:05 да вафот этди.
Теракт қурбонларининг умумий сони, террорни уюштирганликда гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов билан бирга ҳисобланганда, 16 кишини ташкил этди.
Изоҳ (0)