Америкалик актёр, режиссёр ва продюсер Клинт Иствуд 2015 йилнинг ёзида Парижга йўл олган тезюрар поездидаги терактнинг олдини олишга ёрдам берган уч америкалик ҳақида навбатдаги фильмини суратга олади. The Hollywood Reporter журналининг маълум қилишича, картина Warner Bros. студиясида суратга олинади, деб ёзади «ТАСС».
Фильм учун The 15:17 to Paris: The True Story of a Terrorist, a Train and Three American Heroes (15:17 да Парижга: Террорчи, поезд ва 3 америкалик қаҳрамон ҳақида ҳақиқий ҳикоя) асари асос бўлади. Китоб Thalys тезюрар поездида бўлиб ўтган воқеаларнинг иштирокчилари — уч ўртоқ: Энтони Седлер, Алек Скарлатос ва Спансер Стоуннинг хотираларини ўзида акс эттирган.
2015 йилнинг августида Марокашнинг 26 ёшли фуқароси Аюб ал-Каззаний Амстердамдан Парижга келаётган тезюрар поезд вагонида одамларга қарата ўт очади. Экстремист поезд жамоаси аъзолари ва йўловчилар томонидан тезда зарарсизлантирилади. Улар орасида уч америкалик ҳам бор эди. Уларнинг ёрдамисиз террорчи кўпроқ йўловчини ўлдириши мумкин эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)